“Ёш мулкдор – юрт таянчи” ҳамда “Диплом билан юрт бизнесга” лойиҳалари доирасида семинар тренинг ўтказилди

Yangiliklar

Жорий йилнинг 17 апрель куни Оҳангарон туманидаги 6 сонли мусиқа мактабининг фаоллар залида “Ватанимизнинг келажаги учун жавобгармиз!” шиори остида “Ёш мулкдор – юрт таянчи” ҳамда “Диплом билан юрт бизнесга” лойиҳалари доирасида семинар – тренинг бўлиб ўтди. Унда тумандаги барча касб ҳунар коллежларининг 3босқич ўқувчилари, ўқитувчилари, туман ҳокимлиги вакиллари, солиқ ходимлари, банклар ходимлари, туман тармоқ касаба уюшмалари раислари, Оҳангарон туманидаги “Ягона дарча” ходимлари иштирок этдилар.

Ўтказилган тадбирдан мақсад, ўқувчиларни тадбиркорликка, фермерликка, чорвачиликка, паррандачиликка, асаларичиликка, балиқчиликка, уруғчиликка, шунингдек кўчатчиликка қизиқишларини кучайтириш, уларга ўзлари танлаган, қизиққан йуналишларида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш борасида амалий ёрдам берилди. Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш, кўрсатиладиган банк хизматлари, кредит турлари ва ажратиш тартиби, гаров таъминоти, суғуртамасалалари буйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, семинар-тренинг иштирокчилари ўзларини қизиқтирган кўпгина саволларига жавоблар олишди.

Print Friendly, PDF & Email