«Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танловнинг 1-босқичи бўлиб ўтмоқда

Yangiliklar

Маълумки, 2011 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида «Энг намунали бошланғич ташкилот» республика кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари  Федерацияси Кенгаши  қарор билан тасдиқланган «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови тўғрисида Низом»га кўра, жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб барча  вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида танловнинг 1-босқичи бўлиб ўтмоқда.

Тошкент вилоятида бугунги кунга қадар барча тармоқ касаба уюшмалари тизимидаги бошланғич ташкилотлар мазкур танловда қатнашиш учун тегишли ҳужжатларини танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссияларга тақдим этмоқда.

Тегишли комиссиялар эса, касаба уюшмаси аъзолари сони 100 нафаргача бўлган ва аъзолар сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ҳужжатларини алоҳида-алоҳида ўрганиб чиқиб, белгиланган баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳолаб бормоқда.

Жорий йилнинг май ойи якунига қадар давом этадиган биринчи босқичда имкон қадар кўпроқ вилоятдаги бошланғич ташкилотларни қамраб олиб, келгусида уларнинг энг намуналилари фаолиятини оммалаштириш ва ўзаро тажриба алмашишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Print Friendly, PDF & Email