Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси бўлим мудири Шаҳноза Одилхонова сўзга чиқиб, Амир Темур нафақат ўз давридаги қудратли давлат асосчиси, илм-фан, маданият ва маънавият ҳомийси, балки ўз вақтида Осиё ва Европа қитъаларида рўй берган тарихий ўзгаришларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб, дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк арбоб бўлганини таъкидлади.
Ўзбек давлатчилик тарихида буюк ном қолдирган улуғ аждодимиз Амир Темур хотирасини ёд этиш, ёшлар қалбига тарихий хотира, буюк ўтмишимизга дахлдорлик ва ватанпарварлик туйғусини янада чуқурроқ сингдириш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда таниқли олимлар, санъаткорлар, талаба-ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Бу беназир зотнинг қандай замин ва тарихий шароитда ўсиб-улғайгани, қай тариқа шундай юксак чўққиларга кўтарилгани, давлат арбоби, енгилмас саркарда бўлганлиги ҳақида акциядорлик жамияти бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Баҳодир Муратов таъкидлаб ўтди.
“Маънавият соати” якунида акциядорлик жамиятидан бир қатор фахрийлар Амир Темур давлатимиз ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида мисоллар келтириб, ўз фикрларини билдириб ўтишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: