Касб — хунар коллежи битирувчилари касаба уюшмалари эътиборида

Yangiliklar

Жорий йилнинг 6 апрел куни Таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қуйичирчик тумани кенгаши томонидан касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга жойлаштириш ва уларнинг ўз бизнесларини ташкил этиш бўйича тумандаги Транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Меҳнат ярмаркасида туман ҳокимлигининг мутасадди ташкилотлари, туман бандликка кўмаклашиш маркази Халқ таълими муассасалари ва бошқа корхоналар ҳамда кичик бизнес ташкилотлари иштирок этдилар. Меҳнат ярмаркаси 3 кунга мўлжалланган бўлиб, ярмарканинг биринчи иш кунида 15 нафар коллеж битирувчилари ўзлари танлаган йўналишлар, касб-лавозимлар бўйича йўлланмалар берилди. Шулардан 11 нафари билан шу куннинг ўзида меҳнат шартномалари тузилди-дейди Таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қуйичирчик тумани кенгаши раиси Г.Э.Исраилова.

Print Friendly, PDF & Email