Оҳангарон тумани тиббиёт бирлашмасида ўқув-семинари ўтказилди

Yangiliklar

Жорий йилнинг 13 апрель куни Оҳангарон туман тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида соғлиқни сақлаш муассасаларининг касаба уюшма ташкилотчилари иштирокида  ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Мазкур ўқув семинарда  касаба уюшма қўмиталари соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бўлаётган такомиллаштириш жараёнлари натижасида касаба уюшма аъзоларини қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида нималарга эътибор қаратишлари кераклиги ҳамда меҳнат қонунчилиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда ташкилий масалалар юзасидан маърузалар қилинди. Шунингдек, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар бердилар.

Print Friendly, PDF & Email