Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қуйичирчиқ тумани Кенгаши томонидан “Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида бошланғич ташкилотларнинг вазифалари ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Сухбатида касаба уюшмалари меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини қўллаб-қувватлаш, ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида давлатнинг энг яқин ҳамкориҳисобланиши, 2017 йил 22-февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2017-2019 йиллар учун Бош келишувнинг имзолангани мазкур жараёндаги ишларни амалга оширишда муҳим омил бўлмоқда. Мазкур муҳим ҳужжат ўз навбатида жойлардаги тармоқ ва ҳудудий келишувлар ҳамда энг қуйи бўғинда амалда қўлланилаётган жамоа шартномалари мазмун-моҳиятини ўзгартириш, бойитиш ҳамда меҳнаткашларнинг ижтимой-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини кучайтириш имконини беради. “Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида бошланғич ташкилотларнинг вазифалари ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари” мавзусидаги давра суҳбатининг асосий мақсади ҳам меҳнат ва жамоа шартномаларида белгиланган меҳнат соҳасига оид масалаларнинг қай даражада бажарилаётганини таҳлил этиш ва бу борадаги муаммоларнинг ечимини топишдан иборатдир.
Яна бир муҳим йўналиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4232 сонли фармонига асосан, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ва олий ўқув юртлари битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузилиши ва бунда кичик корхоналар ва микрофирмалар учун имтиёзларнинг сақланиб қолиниши ҳар томонлама ўз самарасини бермоқда. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва уларни бириктирилган корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштириш битирувчилар билан тўрт томонлама (иш берувчи, коллеж, ўқувчи ва туман хокими) шартномалар имзоланмоқда. Бу хақда иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига етарли маълумотлар олишди.
Давра суҳбатиқизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: