Иш берувчи қандай меъёрий ҳужжатларга асосан ходимга ишда отгуллар бериши шарт? Масалан, оилавий шароитга кўра отгул олиш мумкинми?

Yangiliklar

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ходим ишлаши керак бўлмаган даврда (иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунларида) ишлагани учун компенсация сифатида отгул берилади.

Одатда байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни — отгул бериш билан қопланиши мумкин. Ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул берилиши ҳам мумкин. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади (Меҳнат кодексининг 157-моддаси).

Print Friendly, PDF & Email