Республикамиз Президенти томонидан 2016 йил 5 октябрда 4848-сонли “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган фармонига кўра бир қатор чора тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Ана шундай яратилган шароитлардан, имкониятлардан унумли фойдаланаётган ип егиришга ихтисослашган “PLASTTEKS” масъулияти чекланган жамияти бунга яққол мисол бўлади.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш тадбиркорлик ходимлари касаба уюшмаси Янгийул туман кенгаши томонидан ташаббуси билан жорий йилнинг 24 март куни “PLASTTEKS” масъулияти чекланган жамияти раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорликда ишчи-ходимларни соғломлаштириш, улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш сифати ва ҳажмини орттириш мақсадида Жамиятнинг ишчи-ходимлар учун спорт жихозлари билан жихозланган махсус спорт комплексида жамиятнинг А, Б, С-бўлимлари ишчи-ходимлари ўртасида шахмат, шашка, стол тенниси бўйича спорт мусобақалари ўтказилди.
Ушбу мусобақаларда 56 нафар аёллар ва эркаклар ғолиблик учун ўзаро кураш олиб бордилар.
Жамоалар узаро беллашуви жараёнида мусобақалар жуда қизғин ва бахс-музокараларга бой бўлди деб таъкидлади спорт мусобақасини ташкил этишда бевосита иштирок этган туман кенгаши раиси Саодат Абдуллаева ўз сўзида.
Шахмат буйича 1-ўринни эркаклардан Байбулов Темур, аёллардан Турсункулова Мухаббат, 2-ўрин эркаклардан Рахматбоев Шохрух, аёллардан Эшонқулова Зухра, 3-ўринни эркаклардан Муминов Бобур, аёллардан Рустамова Наргиза эгаллади.
Мусобақа “Низом”ига кўра 1, 2 ва 3 ўринни эгаллаган ғолиб жамоалари корхона раҳбарияти ҳамда туман касаба уюшма кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: