Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 28 февралдаги «2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида таъкидланганидек, ушбу умуммиллий байрамнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири, инсонлар қалбида эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик каби олижаноб туйғуларни уйғотиш, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъана ва қадриятларимиз руҳида камол топтириш борасидаги аҳамияти тобора ошиб бораётганлиги инобатга олиб мамлакатимизда умумхалқ сайли сифатида кенг нишонланмоқда.
Шу кунларда юртимизнинг барча гўшаларида шу жумладан, Янгийўл туманида ҳам амалга оширилаётган кенг кўламли ободончилик, айниқса, кўкаламзорлаштириш ишларини кўриб кўз қувонади. Азал-азалдан баҳор ва Наврўз шарофати туфайли ташкил этиладиган ҳашарлар ва бошқа хайрли тадбирларда янгийўл халқининг кексаю ёшлари фаоллик билан иштирок этмоқдалар.
Шарқона янги йилнинг бошланиши, табиат уйғонишининг рамзи, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўзнинг одамзотнинг табиат билан уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб яшашида, жамиятимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодимизни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтиришдаги ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётганини инобатга олиб ҳамда бу қутлуғ айёмни юксак савияда нишонлаш мақсадида Жорий йилнинг 27 март куни Янгийўл туманидаги 14–мактабгача таълим муассасасида “Ассалом Навруз” деб аталган байрам тадбири ўтказилди.
Унда мактабгача таълим муассасасининг барча ходимлари, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма аъзолари иштирок этдилар. Унда дошқозонда сумалаклар тайёрланди. Мусиқий ва саҳна кўринишлари кўрсатилди. Барча таклиф этилганлар ва болажонларга сумалаклар тарқатилди. Тадбир сўнгида меҳнат фаҳрийларига эсдалик совғалар тарқатилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: