АГРОСАНОАТ МАЖМУИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ РАИСЛАРИ КЕНГАШИНИНГ III-МАЖЛИС ЙИҒИЛИШИ

Yangiliklar

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилоят раислар Кенгашининг III-Мажлис йиғилишида 15 нафар вилоят раислар Кенгаши аъзоларидан 14 нафари, туман кенгаши бош хисобчилари ва йирик ташкилот бошланғич касаба уюшма раислари хамда меҳнат муҳафазаси вакиллари қатнашди, жаъми 36 нафар иштирокчи қатнашди. 

Йиғилишда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича мутахассиси Бегматов Хусан Эгамкулович, Тошкент вилоят касаба уюшмалари Бирлашмаси Кенгаши раис ўринбосари Олимжон Топилов, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Ботир Мирзаев ҳамда Тошкент вилояти Меҳнат бош бошқармаси Давлат меҳнат техник инспектори Баходир Камоловлар иштирок этишди.

Йиғилишда Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари О.Топилов маъруза қилди. У маърузасида тармоқнинг катталиги аъзолари сонининг кўплиги ва бугунги кунда тармоқда муайян ишлар олиб борилаётгани шу билан бирга хали қилиниши лозимбўлган ишларнинг мавжудлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан, Тошкент вилояти Меҳнат бош бошқармаси Давлат меҳнат техник инспектори Б.Камолов ва Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлим мудири Б.Мирзаев сўзга чиқиб, бугунги кунда Тошкент вилоятидаги тармоқ ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишлар етарли такидлаб ўтди. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасини янада кучайтириш жамоатчилик назорати олиб бориш билан жамоа шартномалари орқали иш берувчиларнинг жавобгарлигини ошириш зарурлигини айтиб ўтишди хамда «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги ҳақида тавсиялар берилиб қўлланмалар тарқатилди.

Р.Раджапов сўзга чиқиб 2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да  касаба уюшма фаоллари ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилган холда улар билан учрашув, мулоқотлар ва давра сухбатлари уюштиришлари, жойларда мехнаткашларнинг мехнат хукуклари ва манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда,  ходимларнинг саломатлигини тиклаш, уларни соғломлаштирилиши касаба уюшмаларнинг қатьий назоратида бўлиши кераклигини  таъкидлаб ўтди

Йиғилишининг якунида сўз — Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича мутахассиси Х.Бегматовга берилди. У ўз маърузасида тармоқдаги  олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиб,  Паркент, Юқори чирчиқ ваҚуйи чирчиқ туман кенгашларида касаба уюшма бадалларнинг тушуми суст даражада олиб борилаётганлиги шунингдек барча туман кенгашлари томонидан нодавлат сектори корхоналарини касаба уюшмасига жалб қилиш борасида ҳам ишларнинг етарли эмаслиги, корхона ва ташкилотларда жамоа шартномаларининг йил якунлари бўйича йиғилишларини чуқур таҳлилларга асосланган ҳолда ўтказилишини таъминлаш лозимлигини айтиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email