Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, ўсмир қизлар тарбиясини тўғри шакллантириш, уларнинг қалби ва онгида Ватанга муҳаббат, миллий анъана ҳамда қадриятларимизга ҳурмат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини қарор топтириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишини кучайтиришга энг муҳим устувор вазифалардан бири сифатида эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев яқинда Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказилган учрашувдаги нутқида ҳам бу ҳақда алоҳида тўхталиб, қизларимизнинг саломатлигини асраш, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарлар эгаси бўлиб вояга етиши, жамиятда ўз муносиб ўрнини топиши учун биз барчамиз—ота-оналар, жамоатчилик, мутасадди раҳбарлар жавобгарлик ва масъулиятимизни янада кучайтиришимиз зарур”, дея таъкидлагани навқирон авлодга бўлган ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир. Ана шундай меҳр тафтини шу кунларда юртимиздаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, махсус мактаб-интернатлар ҳамда Меҳрибонлик уйларида таълим-тарбия олаётган, спорт билан мунтазам шуғулланаётган қизлар яна бир карра чуқурҳис қилишмоқда. Гап шундаки, уларга Президент совғаси—спорт либослари тантанали равишда топширилмоқда.
Шу муносабат билан Юқори Чирчиқ туман 25 март куни ташкил этилган тадбирда Тошкент вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Ш.М.Собиров, Тошкент вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлим бошлиғи Б.Мирзаев иштирок этдилар.
Тадбирда спорт билан мунтазам шуғулланаётган 658 нафар қизларга спорт кийимлари туҳфа қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: