Спортчи – қизлар тақдирландилар

Янгиликлар

Тошкент вилояти Паркент туманида мунтазам спорт билан шуғулланувчи ўқувчи қизларни Президент совғаси билан тақдирлаш тадбири 2017 йил 25-март куни бўлиб ўтди.Тадбирга Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Ш.М.Собиров, Тошкент вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлим бошлиғи Б.Мирзаев, туман хокими Ў.Алимов, туман хоким ўринбосари хотин қизлар қўмитаси раиси З.Мақсудова, туман ХТМФМТ ва ТЭБ мудири М.Хасановлар, туман Камолот ЁИХ раиси В.Хусниддиновлар иштирок этдилар. Туман бўйича мунтазам спорт билан шуғулланувчи 653 нафар спортчи қизларга спорт либослари тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email