ЭЛ ДАРДИ БИЛАН ЯШАШ

Yangiliklar

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан жорий йилнинг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дея номланиши мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли иқтисодий, сиёсий ҳамда ҳуқуқий ислоҳотлар, энг аввало, инсон манфаатлари ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Тошкент вилояти бўйича жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда халқ билан мулоқот қилиб, уларнинг турмуш тарзи ва муаммолари билан танишиб, бу борада тизимли ишлар йўлга қўйилганлиги вилоят аҳолисини эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда. Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ҳар куни юзлаб хонадонларнинг муаммоси ўрганилар экан, улар билан мулоқотлар орқали оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит, турмуш тарзи, иқтисодий аҳволни ўрганиш ҳамда ечимини кутаётган масалаларни аниқлаш бўйича кунлик маниторинг ишлари ташкил этилмоқда.
Шунингдек, аҳоли билан мулоқот жараёнида ҳаммамиз бир тану, бир жон бўлиб меҳнат қилсакгина фаровонлигимиз бунданда зиёда бўлишлиги тарғибот қилинмоқдамиз. Бирор инсон йўқки, бу жараёнга шунчаки оддий қараш қилса. Кундан кунга чирой очаётган ватанимиздаги ўзгаришлар замирида жуда катта ислоҳот мавжудлиги ҳеч биримизга сир эмас.
Вилоятимиздаги хонадонларни ўрганиш бўйича туман-шаҳарлар кесимида юзага келган муаммолар таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди. Жумладан, ишсизлик, банк ва кредит масаласи, ёқилғи ва энергетика етишмаслиги, ичимлик суви, табиат ва экологияга боғлиқ муаммолар, қишлоқ хўжалиги, иш ҳақи ва пенсия, пластик карта, соғлиқни сақлаш, транспорт муаммоси ҳамда уй – жой бўйича муаммолар мавжудлиги аниқланди. Шундан 6111 та муаммо жойида ҳал қилинди ва 5164 та муаммо ижобий ҳал этилди.

Print Friendly, PDF & Email