Касаба уюшмаларига аъзолик – ҳар томонлама манфаатдорлик омили

Yangiliklar

Кичик бизнес сохасида фаолият кўрсатаётган ходимлар манфаатини химоя қилиш, жамоа шартномалари билан қамраб олишни янада кучайтириш ишларини давом эттириш касаба уюшмаларининг устивор йўналишларидан биридир.

2017 йилда нодавлат секторидаги корхоналарни касаба уюшмасига жалб қилиш борасида худудларда аъзолик афзалликлари бўйича тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси, тармоқ касаба уюшмаси шаҳар ва туман кенгашлари томонидан вилоятдаги нодавлат ташкилотлар, якка тартибдаги тадбиркорлар, хусусий ва оилавий корхоналарни касаба уюшмаси аъзолигига жалб этишда тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

 2017 йил март  ойида “Гули-Лола” МЧЖ, “Мумтоз Савдо” Ангрен савдо мажмуаси, “Жайрон” хусусий  фирмаси, “Техtile servis repairs” МЧЖ ва шу каби бир қатор ташкилотларда касаба уюшма аъзолик афзалликлари бўйича тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилди ва натижада 153 та нодавлат ташкилотлари тармоқ касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилинди.

 

Print Friendly, PDF & Email