Самарқанд шаҳрига саёҳат

Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М,Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасининг муаммолари ва ривожланиш истиқболларига бағишлаб ўтказилган мажлис баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида Бекобод шаҳар Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, тасарруфдаги муассаса ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимлар учун Республикамизнинг қадимий ва навқирон шаҳарлари, зиёратгоҳлари ва пойтахт шаҳрига саёҳатлар уюштириб келинмоқда. Жорий йилнинг 25-26 март кунлари ҳам Бекобод шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли Даволаш Профилактика муассасаларида узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган, ўзининг меҳнати билан эътиборга лойиқ бўлган тиббиёт ходимларининг 20 нафари учун касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Самарқанд шаҳрига саёҳат ва зиёратга бориб келишлари ташкил этилди.


Print Friendly, PDF & Email