Жамоа шартномаси — ходимлар ҳимоясини амалга оширувчи асосий восита бўлиш билан бирга, касаба уюшмаси фаолиятини самарадорлиги ҳамда касаба уюшмаси аъзоларининг уюшқоқлиги ва фаоллигини аниқловчи кўрсаткичдир. Тошкент вилоятида жойлашган муассаса ва ташкилотларда жамоа шартномаларининг ўтган йилдаги бажарилиши ва 2017 йилда киритиладиган ўзгаришларга бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.
Шундай йиғилишлардан бири Тошкент вилояти Чиноз тумани Халқ таълим муассасалари фаолиятини Методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 37-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. Меҳнат жамоасининг умумий йиғилишини мактаб рахбари И.Лутфуллаев олиб борди. Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодекси, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни амалга ошириш ва мутахассис кадрлар билан ишлашда ижро интизоми ва маъсулиятини янада ошириш мақсадида мактаб маъмурияти ва касаба уюшмаси ҳамкорлигида 2017-2019 йиллар учун ишлаб чиқилган ички меҳнат тартиб қоидалари лойиҳаси билан таништирди. Мактабда 2014-2016 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг бажарилишини назорат қилиб борувчи комиссиясининг ахбороти тингланди. Шундан сўнг умумтаълим муассасанинг 2017-2019 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартнома лойиҳаси маъқулланди. Бўлиб ўтган йиғилиш қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: