2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастури қабул қилинган бўлиб, дастурнинг устувор йўналишлари, асосий натижалари ва стратегиялари миллий ҳамкорлар ва Муносиб меҳнат масалари бўйича техник кўмаклашиш гуруҳи мутахассислари ҳамда Шарқий Европа ва Марказий Осиё учун ХМТнинг Москвадаги бюроси (ХМТнинг Москвадаги офиси) ва Женевадаги ХМТнинг штаб-квартираси ўртасида олиб борилган маслаҳатлар жараёнида аниқланган ва келишиб олинган.
Жорий йилнинг 28 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро бизнес марказида Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасида Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини амалга оширишни 2017-2020 йилларга узайтиришга бағишланган ўзаро келишув Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурининг қўшимча чора-тадбирлар билан 2017-2020 йилларга қадар узайтирилиши Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларни амалга ошириш тарафдори эканлигини тасдиқлайди ва Ўзбекистонда ижтимоий ҳамкорлик муносабатларини янада кучайишига, ХМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик муносабатларининг мустаҳкамланишига асос бўлиб хизмат қилади.
ХМТ билан ҳамкорлик йўналишида амалга оширилаётган тадбирлар доирасида жорий йилнинг 29 март куни “Miran International Hotel” меҳмонхонаси конференциялар залида Муносиб меҳнат масалалари бўйича техник кўмаклашиш гуруҳи ҳамда Шарқий Европа ва Марказий Осиё учун ХМТнинг Москвадаги бюроси (ХМТнинг Москвадаги офиси)нинг иш ҳақи масалалари бўйича бош мутахассиси Николя Стюдер иштирокида “2016-2017 йилларда жаҳонда иш ҳақи” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда ХМТдан Николя Стюдер, Антон Хаузен, Оксана Липкану, Анастасия Дубова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашидан М.Исаев, Н.Каримова, Ж.Ҳамзаев, К.Шоюсупова, Д.Мўминов, Қ.Муқимов, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашидан Р.Раҳманов, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва республика тармоқ касаба уюшмалари Кенгашларининг бош мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва мавзуга алоқадар вазирлик ҳамда идоралар вакиллари иштирок этишди.
Семинарни ХМТ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари кириш сўзи билан очиб берди.
Бўлиб ўтган анжуманда Шарқий Европа ва Марказий Осиё учун ХМТнинг Москвадаги бюроси (ХМТнинг Москвадаги офиси)нинг иш ҳақи масалалари бўйича бош мутахассиси Николя Стюдер “2016-2017 йилларда жаҳонда иш ҳақи” мавзусида глобал маъруза қилди.
Маърузадан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги модераторлигида семинар иштирокчилари ва маърузачи билан жаҳонда иш ҳақи масалаларида муҳокама ва савол жавоблар бўлиб ўтди. Семинар қизғин муҳокамаларга бой бўлди ва қизиқарли ўтди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: