Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда аҳолига тижорат банклари кредити ҳисобидан харидларни амалга оширишда кўмаклашиши белгилаб ўйилди.
Гап тижорат банклари кредити ҳисобидан сотиб олинадиган қорамол, қўй-эчки, қуён, парранда, балиқ, асалари уяси, мевали дарахт ва ток кўчатлари, уруғ, минерал ўғит, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, маиший техника, ускуналар, қурилиш материаллари ва бошқа товарларни ҳеч қандай чекловларсиз нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан етказиб беришни ташкил этишга кўмаклашиш ҳақида бормоқда.
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари ва кенга аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида алоҳида банд сифатида белгилаб қўйилган.
Манба: KUN.UZ
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: