Қадим ва навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат

Yangiliklar

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили” дастури доирасида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қибрай туман Кенгаши томонидан меҳнатда ўрнак кўрсатган аёлларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди.

Улар қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига зиёрат давомида унинг кўҳна тарихи ва истиқлол йилларида рўй берган бениҳоя катта ўзгаришлари билан танишдилар. Миллатимизниг тарихий ва маданий мероси объектлари бўлмиш Имом Ал Бухорий мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон майдони ва Хўжа Дониёр мақбараси каби бетакрор ва гўзал иншоотлари катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, саёҳатчилар Самарқанд шаҳрининг Хазрати Хизр масжиди ҳудудидаги Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов қабрини зиёрат қилиб, хотираларини ёд этдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email