Чинозда- Наврўз тантаналари

Янгиликлар

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Чиноз туман Кенгаши тасарруфидаги ташкилотларда “Наврўз” байрами кенг нишонланди. Ҳар бир корхона ва ташкилотда касаба қўмиталари ташкилотчилигида байрам тадбирлари ўтказилди.
Тадбирларга меҳнат фаҳрийлари, маҳаллалардаги кам таъминланган оилаларнинг вакиллари таклиф этилди. Байрам дастурхонлари ёзилиб сумалак, ош тарқатилди. Туман марказий ўйингоҳида “Ассалом Наврўз” байрам тадбири ташкил этилди.
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Чиноз тумани Кенгаши томонидан меҳнат фаҳрийлари хонадонларига ташриф уюштирилиб эсдалик совғалари берилди. Ёлғиз кексалар хонадонларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

Print Friendly, PDF & Email