“Олмалиқ КМК” АЖда жамоа шартномасининг 2016 йилда бажарилиши муҳокама қилинди

Yangiliklar

Жорий йилнинг 17 март куни “Олмалиқ КМК” АЖМаданият саройида комбинат меҳнат жамоасининг 2014-2016 йиллар учун жамоа шартномасининг 2016 йилда бажарилиши якунлари ва 2017-2019 йиллар учун жамоа шартномасини қабул қилишга бағишланган навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу конференцияга сайланган 102 нафар делегатдан 97 нафари, шунингдек шаҳар ҳокимлиги, ижтимоий соҳадаги ҳамкор ташкилотларҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашлари вакиллари иштирок этди.

Мазкур конференциянинг кун тартибида комбинат жамоа шартномаси орқали 2016 йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботиҳамда 2017-2019 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини қабул қилиш юзасидан масалалар муҳокама қилинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Анжуманда корхона раҳбарияти ва касаба уюшмаси Кенгаши раисининг ҳисоботлари, махсус комиссиянинг далолатномаси тингланди.

Шундан сўнг муҳокама бўлиб ўтди ва унда мис эритиш заводи директори Абдураим Ваккасов, автомобил транспорти бошқармаси бошлиғи Собир Алимов, ОКМК ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раиси Санобар Наринбоева, ижтимоий ҳимоя ва ҳуқуқий тарбия бўйича комиссия раиси Татьяна Корсунова ва ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси Суннатилла Баратовлар сўзга чиқди.

Шу билан биргаликда, конференцияда меҳнат низоларини кўриб чиқиш мақсадида комбинатнинг Марказий комиссияси таркиби сайлови ўтказилди. Муҳокама жараёнида сўзга чиққан делегатлар томонидан“Олмалиқ КМК” АЖ жамоа шартномасининг 2016 йилда бажарилиши қониқарли баҳоланди ҳамда 2017-2019 йилларга мўлжалланган янги жамоа шартномаси лойиҳаси бир овоздан маъқулланди.

Print Friendly, PDF & Email