Жорий йилнинг 15 март куни Тошкент вилоятининг Ўрта-Чирчиқ туманидаги 12-умумтаълим мактабида “Камолот” шахмат тахтаси” Х республика турнирининг Тошкент вилоят босқичи “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилоят Кенгаши ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан ўтказилди.
Мусобақанинг ташкил этилишидан асосий мақсад, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёшлар ўртасида спортнинг шахмат турини янада кенгроқ тарғиб қилиш ва оммавийлаштириш, ҳаваскор ёш шахматчиларни рағбатлантириш ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида ўзаро маданий, спорт алоқаларини йўлга қўйишдан иборат.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда юртимизда 1 млн. 800 минг нафардан ортиқ ёшларнинг 30 дан зиёд спорт турлари билан мунтазам шуғилланишига эришилди.
Яратилган кенг имкониятлар туфайли ёшлар спорти том маънода умуммиллий ҳаракатга айланиб, ўзининг амалий натижаларини бермоқда.
Бундай ютуқлар салмоғининг кўпайишида “ақл гимнастикаси” бўлмиш спортнинг шахмат тури бўйича юрт байроғини кўкларга кўтараётган спортчиларимиз ўрни беқиёсдир.
“Камолот” шахмат тахтаси” вилоят очиқ турнири 5 та ёш тоифасида (8 ёшгача, 12 ёшгача, 14 ёшгача, 16 ёшгача ва 19 ёшгача) ўқувчи ўғил ва қизлар ўртасида ўтказилди.
Мазкур вилоят турнирида 180 нафар ўғил қизлар иштирок этди.
Мусобақа ғолибларига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгашининг эсдалик совғалари тақдим этилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: