Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бекобод шаҳар Кенгаши томонидан Бекобод шаҳрида жойлашган Чегара қўшинларига қарашли 9226-сонли ҳарбий қисмда бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ва ҳарбий қисм раҳбарияти билан ҳамкорликда “Ўзбек аёли – одоб тимсоли” ва “Осуда ҳаёт қадри” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида Давлатимиз томонидан оилага, хусусан, аёлларга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтилди. Оила – ҳаётнинг абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган улуғ маскан эканлиги, оиланинг соғломлиги ундаги муҳит, ота-онанинг тотувлиги, ҳалоллик, поклик, аҳиллик бор жойда файзу-барака бўлиши эътироф этилди. Аёл буюк зот эканлиги, улардаги ички ва ташқи гўзаллик, ибо ва ҳаё ҳислатлар ушбу буюкликни энг асосий мезони эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шу билан бир вақтда огоҳлик ва ҳушёрликка яна бир бор эътибор қаратилди.
Ҳарбий қисм раҳбарияти томонидан касаба уюшмасининг бу борадаги аҳамиятини эътиборга олган ҳолда ҳарбий қисм ичида бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти учун алоҳида хона ажратилган.
Тадбир сўнгида барча аёллар 8 март – Халқаро Хотин-қизлар байрами билан қизғин муборакбод этилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: