“Аёллари қадр топган юрт”

Янгиликлар

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан касаба уюшмалари томонидан республикамиздаги меҳнат жамоаларида хотин-қизларни шарафлаш ва тақдирлаш тадбирлари ўтказилди.

Хусусан Таълим ,фан  ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Чиноз тумани кенгашида 6 март куни 14-сонли болалар мусика ва санъат мактабида “Аёллари қадр топган юрт” мавзусида байрам тадбири ўтказилди. Таълим тизимида самарали фаолият юритаётган илғор ва фаол хотин-қизлар, фахрий аёллар туман кенгашининг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. 90 ёшдан ошган кекса онахонларга хам совғалар тарқатилди.  Барча хотин-қизларга 7-8 март кунларида “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган “Аёл борки – олам мунаввар” номли байрам концертига чипталар олиб берилди.

Print Friendly, PDF & Email