“Аёллари қадр топган юрт” номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди

Yangiliklar

Ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида, таълим, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини шарафлаш, шунингдек “Касаба уюшмалари – хотин-қизларга” акцияси доирасида тадбирларни амалга ошириш ва вилоятнинг барча туман, шаҳарларида “8-март халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 7 март куни Янгийўл туманидаги “Шердор” тантаналар уйида “Аёллари қадр топган юрт” номли маданий-маърифий  тадбир ўтказилди.

Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши томонидан фаол хотин-қизларга, ҳамда кўп йиллар касаба уюшмалари тизимида меҳнат қилган фахрийларга эсдалик совғалар топширилди. Шундай байрам тадбирлари барча меҳнат жамоаларида юқори савияда ҳамда кўтаринки руҳда ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email