“Олмалиқ КМК” АЖда яқинда “Соғлом оила – жамият таянчи” мавзусида комбинатнинг цех ташкилотлари ва бўлимлари касаба уюшма ташкилотлари раислари ҳамда хотин-қизлар комиссиялари раислари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбирда вилоятдаги бошқа тармоқ касаба уюшмалари хотин-қизлар комиссиялари аъзолари ҳам иштирок этишди.
Семинар-тренингни “Олмалиқ КМК” АЖ ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси А.Ҳайдаров очиб берди. Сўнг Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ижтимоий ҳимоя бўлими бош мутахассиси Л.Турикова иштирокчиларни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва хотин-қизлар кенгаши ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ҳамда юртимизда аёлларга берилган имтиёзлар билан таништирди.
Тадбирда, шунингдек, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси, вилоят хотин-қизлар комиссия раиси Р.Газиева сўзга чиқди. У қатнашувчиларни Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунига киритилган ўзгартиришлар мазмун ва моҳияти бўйича тушунча берди. Тадбир охирида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларига оид амалий машғулотлар ўтказилди.
Шунинг билан биргаликда тадбирда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунини амалга оширишнинг долзарб масалалари ҳақида комбинат меҳнат муҳофазаси вакили Ш.Қўчқоров тушунтириш берди ва видеоролик намойиш этилди.
Тадбир сўнгида “Металлург” маданият уйида бадиий ҳаваскорлар томонидан ташкил этилган концерт дастури ҳамда комбинат касаба уюшма кенгаши томонидан амалий санъат кўргазмаси намойиш этилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: