Янгийўл туманида “ЖИСМОНИЙ БАРКАМОЛЛИК-ГЎЗАЛЛИК РАМЗИДИР” шиори остида спорт мусобақаси

Вилоят янгиликлари

d8b8054ee9b8284ff079cd3edfa3e45cЖорий йилнинг 18-20 декабрь кунлари “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, туман ХТМФМТ ва ТЭБ, туман “ЭЛИТ СПОРТС” болалар ва ўсмирлар спорт клуби, 64-умумий ўрта таълим мактаби ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида тумандаги 64-умумий ўрта таълим мактабининг спорт залида “ЖИСМОНИЙ БАРКАМОЛЛИК – ГЎЗАЛЛИК РАМЗИДИР” шиори остида бадиий гимнастика спорт тури бўйича Янгийўл туман очиқ биринчилиги ўтказилди. Мусобақани ўтказишдан мақсад ўқувчи-қизларни соғлом ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш ҳамда спортнинг бадиий гимнастика турини янада ривожлантиришдан иборат. Мусобақада 2004-2005, 2006-2007, 2008-2009-2010-2011 йилларда туғилган ёш қизлар қатнашди. Мусобақага Фарғона, Андижон, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятларидан жами 12 та жамоа, 296 та иштирокчи ўз маҳоратларни кўрсатишди. Мусобақа якунларига кўра ҳар бир ёш тоифаси бўйича ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мусобақада ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар:
Гаипова Асел, Пак Мария, Шамсиева Нодира, Ибрагимова Жасмина, Бахтиёрова Одина, Холматова Шукрона, Носирова Дурдона, Илҳомжонова Нодира, Тўраева Омина, Бурҳонова Гулрух, Узокова Моҳинур, Саидвалиева Сарвиноз, Маҳмудова Райҳона, Қобилжонова Ясмина, Музаффарова Райҳона, Юсуфжонова Малика, Қобилжонова Сабина, Ким Валериялар ўз ёш тоифаларида олий ўринни қўлга киритди.

Манба: toshvil.uz

Print Friendly, PDF & Email