“Туркистон” санъат саройида хайрия фестивали ўтказилди

Yangiliklar

img_7575

Фестивални Тошкент вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари О.Топилов очиб бериб, фестивал иштирокчиларини қизғин табриклади. Фестивалда, нафақат Тошкент вилоятида жойлашган меҳрибонлик уйлари ва мактаб интернат болалари балки, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар болалар уйлари тарбияланувчилари, жами 16 та жамоа иштирок этди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган тадбирлари Дастури ва “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасидаги вазифалар ижросини ҳамда 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан имконияти чекланган болалар уйи тарбияланувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда “Меҳржон” Маданият маркази ҳамкорлигида 2016 йилнинг 12 декабрь куни “Туркистон” санъат саройида болалар фестивали ўтказилди.

Фестивалда болалар ўзларининг тайёрлаб келган қўшиқ ва рақсларини намойиш этдилар. Фестивал ғолибларига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди. Бўка тумани 15-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг рақслари барчага манзур бўлди.

Бизнинг қизларимиз кўпгина кўрик-танловларда иштирок этиб, нуфузли ўринларни қўлга киритган, – деди тўгарак раҳбари Гулчеҳра Ибрагимова фахрланиб.

Ушбу фестивал болажонлар учун Янги йил байрам туҳфаси бўлди.img_7577 img_7588 img_7590 img_7603

Print Friendly, PDF & Email