Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2016 йил 29 ноябрдаги 5-27 “с” –сонли раёсат қарори ижросини таъминлаш ҳамда 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан бир қатор хайрия тадбирлари амалга оширилди.
Жумладан, 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ўтказиладиган “Меҳр-мурувват ва саҳоват ойлиги”да Тошкент вилоятидаги барча бўғиндаги касаба уюшмалари ташкилотларининг фаол иштироки таъминланди ва бунда:
Туман, шаҳарларда оммавий-маданий ва хайрия тадбирлари, учрашувлар ташкил этилиб, имконияти чегараланган шахсларнинг уйла
рига бориб хабар олинди, уларга ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаётган ногиронлар, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда ногирон бўлиб қолган, касб касаллигига чалинган шахслар моддий қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда “Ижтимоий ҳимоя” жамияти ҳамкорлигида жорий йилнинг 2 декабрь куни Ўртачирчиқ туманида ташкил этилган тадбирда ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронларнинг 34 нафарига бирлашма Кенгашининг совғалари тақдим этилди.
Жорий йилнинг 6 декабрь куни Оҳангарон туманидаги “Саховат” ва “Мурувват” уйларида “Касаба уюшмалари — фахрийларга!” акцияси доирасида хайрия тадбирлари ўтказилиб, фахрийлар маънавий ва моддий қўллаб – қувватланди, уларга кўтаринки кайфият улашилди, кексаларнинг дуоси олинди.
Маданий-маърифий учрашувлар доирасида қизғин мулоқотлар бўлди, бадиий жамоаларнинг ранг-баранг концерт дастурлари намойиш этилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: