Касаба уюшмалари тизимида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди

Yangiliklar

_mg_7613

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ўртасида тузилган ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2015-2017 йиллар учун Минтақавий келишувнинг 4.2.-бандига асосан вилоят касаба уюшмалари фаоллари ва иш берувчиларнинг ҳокимият, бошқармалар, идоралар вакиллари билан “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусидаги давра суҳбатларини ўтказиш белгилганган.

Минтақавий келишувга биноан ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид зарур чора-тадбирларни белгилаш, уларни биргаликда амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 12, 13, 14 ва 15 декабрь кунлари туман, шаҳарларда касаба уюшмалари фаолларининг ҳокимият, бўлимлар ва идоралар вакиллари иштирокида ва 16 декабрь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг мажлислар залида вилоят касаба уюшмалари фаоллари, вилоят ҳокимлиги бўлим ва бошқармалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокидаги “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусидаги давра суҳбатлари ўтказилди.

Туман, шаҳарларда ўтказилган давра суҳбатларида касаба уюшмалари фаоллари томонидан бир қатор масалалар кўтарилди ва кўтарилган масалаларнинг туман, шаҳар миқёсида ечими топилмаганлари умумлаштирилиб вилоят якуний давра суҳбатига тақдим этилди.

Вилоят миқёсидаги давра суҳбатида вилоятдаги турли соҳа касаба уюшмалари фаоллари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, вилоят ҳокимлиги, вилоят Марказий банки Бош бошқармаси, вилоят Молия бошқармаси, вилоят Адлия бошқармаси, Омбудсманнинг минтақавий вакиллиги, вилоят Меҳнат Бош бошқармаси, вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Давлат Солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг ҳудудий бирлашмаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилояти кенгаши ва Тошкент вилояти Фермерлар кенгаши вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида иштирок этган вилоят ҳокимлиги бўлим ва бошқармалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари дастурдаги мавзулар юзасидан маъруза қилишди.

Давра суҳбатларида ижтимоий-меҳнат муносабатларига тааллуқли қонунлардаги янгиликлар, бандлик, ижтимоий ҳимоя, ижтимоий соҳани ривожлантириш, иш ҳақи ва ижтимоий нафақаларнинг ўз вақтида тўланишини таъминлаш, ташкилотларда ижтимоий ҳимоя ҳамда меҳнат муҳофазаси ишларини молиялаштириш йўналишларидан келиб чиққан ҳолда касаба уюшмалари ҳамда иш берувчилар ўртасида 2017 йил учун тузиладиган жамоа шартномаларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар масалалари ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Давра суҳбатига тайёргарлик кўриш асносида касаба уюшмалари фаоллари, туман, шаҳар тармоқ тузилмаларидан меҳнат соҳасига оид олинган таклифлар муҳокама қилинди.

Давра суҳбати қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди.

Жумладан вилоят миқёсидаги давра суҳбатига муҳокамага қўйилган саволлардан ташқари иштирокчилар томонидан ҳам мутасадди идоралар вакилларига саволлар берилди ва берилган саволларга вилоят мутасаддилари томонидан ваколатлари доирасида тегишли жавоблар берилди.

Тадбир иштирокчилари давра суҳбатида билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни инобатга олиб Тошкент вилояти касаба уюшмалари фаоллари ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги бўлимлари ва бошқармалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусидаги давра суҳбатидаги маърузалари ва фикр-мулоҳазалари эътиборга олинишини ҳамда давра суҳбатида сўзга чиққанларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари умумлаштирилган ҳолда тавсиялар ишлаб чиқилиб тегишли вилоят бошқармалари, идоралар ва касаба уюшмалари ташкилотларига ижро учун юборилишини таъкидладилар._mg_7614 _mg_7619 _mg_7621 _mg_7623 _mg_7625 _mg_7653 _mg_7654

Print Friendly, PDF & Email