2016 йил 13 декабрь куни Чиноз шаҳри ҳокимият мажлислар залида «Меҳнат соҳасидаги муҳим ахамиятга молик масалалар» мавзусида Давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши вакили Н.Маннонова, Чиноз тумани ҳокимининг иктисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Ш.С.Мамажонов иштирок этдилар.
Шунингдек, давра суҳбатида туман касаба уюшмалари фаоллари, туман тижорат банклари, Молия бўлими, Бандликка кўмаклашиш маркази, Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, тиббиёт бирлашмаси, давлат солиқ инспекцияси, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти, “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши, туман фермерлар кенгаши вакиллари катнашдилар.
Давра суҳбатида Чиноз тумани ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Ш.Мамажоновнинг “2016 йилда Чиноз туманини ижтимоий -иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017 йилнинг устувор вазифалари тўғрисида” маърузаси тингланди. У туманнинг ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ютуқ ва камчиликлари юзасидан якуний ҳисобот бериб ўтди. Ш.Мамажонов корхоналар фаолияти, уларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, ўсиш суръатлари тўғрисида гапирди. Шу билан бирга камчиликлар тўғрисида ҳам тўхталди.
Шундан сўнг давра суҳбати савол-жавоб кўринишида давом этди. Иштирокчилар мавжуд муаммолар, уларни ечимини топиш ва ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар ва барча берилган саволларга мутасадди раҳбар ва ходимлар томонидан ваколатлари доирасида жавоблар олинди. Давра суҳбати қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: