Абдулла Арипов Ўзбекистон ҳукуматига раҳбар бўлди

Viloyat yangiliklari

b19a8181d5e7f83ad7adb4b077a1d349Олий Мажлис палаталарининг 14 декабрда бўлиб ўтган қўшма мажлисида Ўзбекистон бош вазири лавозимига номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Абдулла Нигматович Арипов номзодини тақдим этди.

Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган фаолият дастурини билан сўзга чиқди.

Депутат ва сенаторлар мамлакат раҳбари томонидан тақдим этилган номзодни тасдиқлашни ёқлаб сўзга чиқди.

Шундан сўнг Сенат ва Қонунчилик палатаси Абдулла Ориповни Ўзбекистон бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Абдулла Арипов (1961 йилда туғилган) Президент в. б. Шавкат Мирзиёевнинг сентябрдаги қарори билан Вазирлар Маҳкамасида Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланган эди.

Унгача 10 йилдан зиёдроқ муддат давомида — 2002 йил майидан 2012 йил августига қадар бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Бир вақтнинг ўзида 2005−2009 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигини бошқарган.

Манба: «Газета.uz»

Print Friendly, PDF & Email