Марказий Сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Ўзбекистон президенти сайлови натижаларини маълум қилди. Унинг маълум қилишича, сайловда 17 миллион 951 минг 667 сайловчи иштирок этди ва давомат 87,3 фоизни ташкил қилди. Унинг маълум қилишича, сайловчиларнинг 88,61 фоизи Либерал-демократлар партияси номзоди Шавкат Мирзиёев учун овоз беришган. Эндиликда ушбу номзод кейинги 5 йил муддатда Ўзбекистон президенти ҳисобланади. Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакили Хатамжон Кетмонов ва Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси вакили Наримон Умаров мос равишда 3,73 ва 3,46 фоиздан овоз тўплади. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод бўлган Сарвар Отамуратов 2,35 фоизи ( 421 минг 55 нафар сайловчи) овози билан тўртинчи бўлди.
Манба: KUN.UZ
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: