Яхши дам – меҳнатга ҳамдам.

Yangiliklar

Инсонга наф келтириш – олий бахт, дейилади касаба уюшмалари ходимларининг асосий шиорида. Бу соҳада фаолият юритаётган ҳар бир кишининг қалбида савоб ишларга умидворлик, кимнингдир соғлигига, кимнингдир моддий имкониятига, яна кимнингдир иш шароитига мададкор бўлиш ҳисси жўш уради. Кўп йиллик иш тажрибамдан келиб чиқиб айтаманки, агар ҳаётда инсонга чин дилдан яхшилик қилинса, меҳр берилса у оилада ҳам, ишда ҳам, жамиятда ҳам ўзини бахтиёр ҳис этади. Касаба уюшмаларининг асл мақсади ҳам шундан иборат.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бекобод тумани Кенгаши тасарруфидаги ташкилот бошланғич касаба уюшма қўмиталарида ишлаётган барча ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш асосий эътиборимизда ҳисобланади. Уларнинг ҳар бир талабларини бошланғич қўмита ва Кенгаш томонидан дарҳол ўрганилиб, амалга ошириб беришга ҳаракат қиламиз. Чунки бирор бир муаммоси бўлмаган, яхши дам олган ходимгина ишда самарадорликка эришади. Кенгаш тасарруфидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлинмаси, туман Молия бўлими ходимлари  жамоа билан Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди. Сайёҳатдан сўнг “Истиқлол” саньат саройига ташриф буюриб ходимлар концерт дастуридан баҳраманд бўлдилар. Эллик нафардан зиёд ходимларнинг мароқли дам олишлари ташкил этилди. “Саёҳатдан сўнг  кўтаринки  кайфият ва ғайрат билан ходимлар ишларини давом эттирмоқдалар.Бунинг учун жамоамиз номидан раҳмат деймиз” –дейди  Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Ленура Комилова. Йил бошидан буён сиҳатгоҳларга ҳам ўн бешта йўлланмалар, спорт ва оммавий тадбирлар учун , маданий дам олиш учун, моддий ёрдам учун маблағлар ажратилди.

Олиб бораётган ишларимиздан бир мамнун бўлсак, ходимларимизнинг миннатдорчилик сўзларидан яна кўпроқ хурсанд бўламиз. Халқ корига яраётганлигимизнинг ўзи улкан бахтимиздир.

Print Friendly, PDF & Email