2016 йил “Соғлом она ва бола йили” дастурига асосан ва туризмни ривожлантириш, ёш авлодда Ватанга муҳаббат туйғусини тарбиялаш, уларнинг она Ватан тарихи, маданияти ва меъморий ёдгорликлари тўғрисидаги билимларини бойитиш ҳамда касаба уюшмаси аъзоларини республикамизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатини ташкил этиш мақсадида “Касаба сайр” шўъба корхонаси билан ҳамкорликда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қибрай туман кенгаши тасарруфидаги бошланғич ташкилотларидан 50 нафар касаба уюшма аъзолари учун 19-20-ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрига 2 кунлик зиёрат ва саёхат ташкил этилди.
Агросаноат мажмуи ходимлари Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Кармовнинг қабрларини зиёрат қилиб, саёҳатни давом эттирдилар. Кун давомида Имом ал Бухорий, Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр ва Шохи Зинда мақбаралари, Гўри Амир, Регистон майдони (Улуғбек, Тилла қори мадрасалари ва Шердор) ҳамда Бибихоним масжиди зиёрат қилинди.
“Саёҳат бизда катта таасурот қолдирди. Бунёдкорлик ишларини кўриб кўзимиз қувнади. Кўнгилларимиз шод бўлди. Бундай имкониятларни яратиб берилаётганидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига миннатдорчилигимизни билдирамиз”, –дейди Нигора Мингбоева.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: