Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан “Ўзбеккўмир” АЖда 2016 йил 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири билан таништириш мақсадида “Ўзбеккўмир” АЖ филиаллари ва унитар корхоналари хавфсизлик техникаси ходимлари, касаба уюшма қўмиталари раислари, меҳнат муҳофазаси вакиллари, “Ўзбеккўмир” АЖнинг Саноат, радиация ва экология бўлими ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Ангрен шаҳар Кенгаши раислари иштирокида семинар ўтказилди.
Семинарда “Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Каюмов қабул қилинган қонуннинг моҳиятини, унга киритилган ўзгартиришларни атрофлича тушунтириб берди ва киритилган ҳар бир моддага алоҳида тўхталди.
Жумладан, Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Каюмов ўз сўзида, — “Ўзбеккўмир” АЖ маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида жамоа шартномаси 2016-2020 йиллар учун тузилган бўлиб, меҳнат муҳофазаси масалалари алоҳида VII бўлимда акс эттирилган ва 31 банд киритилган. Янги таҳрирдаги ушбу қонуннинг қабул қилиниши жамоа шартносига тегишли ўзгартиришлар киритиш зарурлигини тақозо этмоқда, — деди.
Шунингдек, “Ўзбеккўмир” АЖ Саноат, радиация хавфсизлиги ва экология бўлими бошлиғи Б.Хидирбоев ўз сўзида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрири ўз вақтида қабул қилинган муҳим ҳужжат бўлиб, давлат бошқарув органларига, иш берувчиларга, ишловчиларга, шу жумладан меҳнат мухофазаси вакилларига ҳамда касаба уюшмалари ташкилотларига бир қатор вазифаларни юклашини, тизимда ишловчилар учун хавфсиз меҳнат шароитлари яратилишини, уларнинг соғликларини асраш бўйича чора-тадбирлар белгиланиши лозимлигига тўхталди.
Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан филиаллар ва унитар корхоналар раислари билан биргаликда ушбу қонунни ўрганиб чиқиб, ҳар бир филиал ва унитар корхонада ўрганиш давомида меҳнат муҳофазаси вакиллари қатнашадилар ва ўз ишларини ушбу қонун асосида олиб боришлари зарурлигини таъкидлади.
Семинарда сўзга чиққан филиаллар хавфсизлик техникаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси вакиллари қабул қилинган ушбу қонун фаолиятларида муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Семинарда тегишли саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: