Ўзбекистон кубоги мусобақалари якунланди

Янгиликлар

????????????????????????????????????Яқинда Навоийда велошоссе бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўтказилди. Кескин ва муросасиз курашлар остида ўтган беллашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди. Эркаклар ўртасида 54 километрга ўтказилган критериум пойгаларида Лондон Олимпиадаси иштирокчиси, Тошкент вилояти вакили Мурод Холмуродов маррага биринчи келди. Кейинги ўринлар Алишер Ёқуббоев ва Зокир Эҳсоновга насиб қилди. 25 километрга ўтказилган пойгада Андрей Измайлов, Темур Ямбулатов ва Семён Севастьянов совринларни бўлишиб олди. 66 километр масофага ўтказилган гуруҳ беллашувларида яна Андрей Исмайлов зафар қучди. У асосий рақобатчилари Жаҳонгир Дармонов ва Искандар Шодиевни ортда қолдирди. Аёллар мусобақасида велопойгачилар 10 километр масофани босиб ўтиш учун беллашди. Унда марра чизиғини биринчи кесиб ўтган Тошкент вилояти вакиласи Ольга Жантуганова ғолиб чиқди. Иккинчи ўрин Алина Ҳакимовага, учинчиси эса Динара Шариповага насиб этди.

 

Print Friendly, PDF & Email