Куни кеча юртимизнинг барча тиббиёт муассасаларида «Тиббёт ходимлар куни» касб байрами нишонланди. 2016 йил 19 ноябр куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда ноябрь ойининг 2-якшанбаси “Тиббиёт ходимлар куни” байрами ўтказилди. Байрам тадбирда Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қумитаси раиси У. Имомбердиев сўзга чиқиб байрам қатнашчиларни касб байрами билан табриклади. Тадбирда туман тиббиёт соҳасида фаолият юритиб келаётган ёш ҳамшира ва шифокорлар ҳам иштирок этишди. Тадбир якунида узоқ йиллар давомида халқ соғлигини сақлаш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги эришган ютуқлари ҳамда фидойилиги ва муносиб хизматлари учун, шунингдек касб байрами муносабати билан 68 нафар тиббиёт ходимлари Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси Қумитасининг қимматбахо совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: