САВОЛ БЕРИНГ ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Yangiliklar

toshvil_logoХодима бир ҳафтага иш ҳақи сақланмайдиган таътил олди. Ишга чиққанда эса меҳнатга лаёқатсизлик варағини олиб келди. Иш ҳақи сақланмайдиган таътил вақтида касал бўлиб қолган ходимга касаллик варақаси учун ҳақ тўланадими?

— Иш ҳақи сақланмайдиган таътил (амалиётда пул тўланмайдиган ёки ўз ҳисобига таътил деб аталади) — ҳақ тўланмайдиган таътилдир.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага кўра, касаллик варақалари ишламайдиган шахсларга ва иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътилида бўлган шахсларга берилмайди. Бироқ ушбу нормадан бир истисно бор. Агар шундай таътилда бўлган аёл ҳомиладор бўлса, унга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси умумий асосда берилади.

Бироқ гап шундаки, шифокор бемори иш ҳақи сақланмайдиган таътилда эканлиги ёки бундай таътилда эмаслигини билмайди. Шу сабабли агар ходим иш ҳақи сақланмайдиган таътил кунларини қамраб оладиган меҳнатга лаёқатсизлик варақасини олиб келса, иш берувчи унга тўламаслиги керак. Зеро, Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 22-бандига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик иш ҳақи сақланмаган таътилларга тўғри келганда нафақа тўланмайди.

Print Friendly, PDF & Email