Ўртачирчик тумани агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси кенгаши, “Kasaba sayr” шўъба корхонаси билан ҳамкорликда 6 ноябрь куни кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига агросаноат мажмуида хизмат қилаётган 24 нафар ишчи ходимларнинг саёҳати уюштирилди.
Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳат юқори малакали гидлар томонидан тарихий-маданий обидалар, Имом Ал-Бухорий, Гўри-Амир, Шоҳи-Зинда мақбаралари, Улуғбек расадхонаси, Бибихоним мадрасалари, Регистон мажмуаси, ҳамда сўнгги йилларда амалга оширилганқурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан таништирдилар.
Саёхатчилар истиқлол йилларида мамлакатимизда олиб борилган бунёдкорлик ишларига ободонлаштириш, кўкламзорлаштириш натижасида Самарқанд янада гўзал шахарларга айланганлигини шоҳиди бўлишди. Тарихий шаҳарлардан бири Самарқанд ўтган 25 йил давомида мисли кўрилмаган даражада ободонлашиб, нафақат республикамиз, балки бутун дунёнинг эътиборини тортмоқда. Саёҳат давомида Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Ҳизир масжиди ҳудудида жойлашган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, хотираси ёд этилди. Саёҳатчилар Самарқанд шаҳридаги қадимий тарихий ва маданий обидалар, амалга оширилган ислотҳотлар катта таассурот уйғотди. Касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ташкил қилинаётган бу каби ҳайрли илардан ходимларнинг мамнунияти чексиз. Улар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ўзларини миннатдорчилигини изҳор этдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: