Янгийўл туман қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва миллий ҳунармандчилик, Гулбаҳор саноат, Иқтисодиёт ва сервис ҳамда Технология иқтисодиёт касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликда ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, “Бизнес клуб”лар ташкил қилиш ва уларни тадбиркорликка бўлган кўникмаларни шакллантириш ва шу орқали бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1 ноябр куни Янгийўл туман қишлоқ хўжалиги касб ҳунар коллежида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони кўплаб касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ҳам пухта эгаллаган билим ва касбий малакасига ишонган ҳолда ўз кичик бизнесини, мустақил иш фаолиятини ташкил этишга ундамоқда. Сўнгги йилларда касб-ҳунар коллежи битирувчилари томонидан ўз бизнесини ташкил этишга бўлган интилиш кучайиб бораётганини яққол кузатиш мумкин.
Давра сухбатида тумандаги “Ёш тадбиркор” консультатив маркази координатори, Ипак йўли, Ҳамкорбанк, Агробанк филиали вакиллари, тармоқ касаба уюшма раислари, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари битирувчи босқич ўқувчилари иштирокида коллежларни битирувчи ёшлармизга давлатимиз томонидан яратилган имкониятлар, тумандаги ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва уларга ҳар томонлама шарт-шароитлар яратишда қулай кредит линиялари ҳақида ҳамкор ташкилот вакиллари маълумот бердилар ва ёшларни бизнес режалари билан таништирдилар ҳамда доимо тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бор ўқувчиларга маслахатларини бериб, ўз фаолиятларини бошлашларида амалий ёрдам кўрсатиш ҳақида таъкидлаб ўтилди.
Давра сухбатида иштирок этган банк вакиллари Коллежни битирувчи ўқувчиларга имтиёзли кредитлар берилиши тартиби ҳақида ва ёшларни имтиёзли кредитлар олишлари тартибини тушунтириб, “Ёш тадбиркорлар учун кредитлар турлари”ни шархлаб ўтдилар.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Янгийул туман кенгаши раиси Санобар Зияева сўзга чиқиб, мамлакатимизда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим устувор йўналишларидан эканлигини таъкидлаб, “Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, битирувчи ёш тадбиркорларни касаба уюшмалари орқали қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирдилар ва коллеж битирувчиларини бу имкониятлардан кенг ва самарали фойдаланишга чақирди.
Келгуси режаларда ёш тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш “Устоз–шогирд” анъанасини кенг жорий этиш, касб-ҳунар коллежларидаги “Ёш тадбиркор” тренинг марказлари фаолиятини фаоллаштириш, жойларда ёшлар учун кичик ва ўрта бизнес тузилмаларини ташкил этиш ишлари белгилаб олинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: