Янгийўл қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида давра суҳбати ўтказилди

Yangiliklar

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш тадбиркорлик ходимлари касаба уюшмаси Янгийул туман кенгаши томонидан Янгийўл қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида жорий йилнинг 15 октябр куни “Эрта турмушни олдини олиш ёки эрта турмушни салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу давра сухбатида туман кенгаши тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма қўмита раислари, фаоллари ва касб ҳунар коллежи ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримовнинг “Она юртимиз бахт-у иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” деб номланган асарларида “Қиз болани коллежни битирмасдан , ҳунар эгалламасдан кимки турмушга бермоқчи бўлса, билиб қўйинглар, мен бунга мутлақо қаршиман. Қиз бола, аввало,  касб эгалласин, ўз фикрига эга бўлсин, ҳаётни англасин. Шундан кейин у ҳаётида ўз ўрнини топади, йўлини йўқотмайди. Юртимиздаги ҳар бир қиз бола – бу менинг қизим. Менинг набирам ва уларни хафа қилишларига мен ҳеч қачон йўл қўймайман” деган эдилар.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш тадбиркорлик ходимлари касаба уюшмаси Янгийул туман кенгаши раиси    С.Абдуллаева сўзга чиқиб, қизларимизни эрта турмушга бериш бу уларнинг ҳаёти учун, фарзанд тарбияси учун ҳам салбий оқибатларга олиб келишини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, Коллежда “Гўзал ва бетакроримсан она ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним” шиори остида очиқ дарс ташкил этилди. Дарс сўнгида коллеж қизлари ўртасида “эрта турмушнинг салбий оқибатлари мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

Ушбу танлов натижаларига кўра коллежнинг 3 босқич 3-14 гурух талабаси Дўсимова Малохат 1-ўринни, 2-босқич 2-15-гурух талабаси Мусаева Сурайё 2-ўринни, 3-босқич 3-14 гурух талабаси Анварова Мафтуна 3-ўринни эгаллади. Танловда иштирок этган барча қизлар ўзларига керакли билим ва кўникмаларни олдилар.

Ўтказилган иншолар танловида энг яхши иншо эгаларига туман касаба уюшма кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари биларн тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email