Инсон азиз, хотира муқаддас

Янгиликлар

1

Меҳнаткашлар ва ёшларда ҳарбий ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, Ватан ҳимоясини таъминлашдек муқаддас бурч, мамлакатимиздаги тинч ва осуда ҳаёт қадрининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга!” акцияси ўтказилмоқда.

Шу мақсадда Тошкент вилоятида “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Шу билан қаторда Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишда хизмат бурчини бажаришда вафот этган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари иштирокида маҳаллалар, таълим муассасаларида ҳам тадбирлар ташкил этилмоқда, уларнинг оилаларига ташрифлар уюштирилмоқда.

Жумладан, 2016 йил 12 январь куни Чирчиқ шаҳридаги марҳум ҳарбий хизматчи Н.Абкелямов ҳамда В.Якубовлар хонадонларига ташриф уюштирилди.

Ҳамкор ташкилотлар томонидан Н.Абкелямовнинг турмуш ўртоғи Л.Абкелямова ҳамда икки нафар фарзандларига байрам муносабати билан совғалар туҳфа этилди.

— Хотира муқаддас, инсон қадри азиз юртда яшаётганлигимдан фахрланаман. Ўтганларни ҳеч қачон ёддан чиқариб бўлмайди, айниқса, уларнинг оиласига давлатимиз томонидан қаратилаётган эътибор, бугунгидек учрашувлар менга отам билан янада фахрланишга ва ғурурланишга ундайди дейди, — Н.Абкелямовнинг ўғли Искендер Абкелямов.

В.Якубов хонадонига уюштирилган ташриф давомида унинг фарзанди Ёдгора Ҳамиджоновага байрам совғалари тақдим этилди. Ёдгора ҳозирда Чирчиқ шаҳридаги 21-сонли умумтаълим мактабининг 2-синфида таҳсил олмоқда. У отасига бўлган соғинчли меҳрини шеърлари орқали ифодалаб келмоқда.

Касаба уюшма ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига манзилли моддий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, акция доирасида Чирчиқ шаҳридаги марказий қабристонга дафн этилган марҳум ҳарбий хизматчи Б.Ходжанов, Р.Норқуловлар қабрлари зиёрат қилиниб, қабрлари атрофи обод этилди.

Print Friendly, PDF & Email