«Shaxnoza Baraka2191» тикув цехи ўз иш фаолиятини бошлади

Жорий йилнинг 10 июн куни Оққўрғон тумани Бирлик МФЙ ҳудудида жойлашган «Shaxnoza Baraka2191» тикув цехининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали очилиш маросимида Тошкент вилояти Касаба уюшмаси раиси М.Носиров, туман ҳокими Ф.Омонов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

«Shaxnoza Baraka2191» тикув цехига жиҳозлар учун жами 1 200 000 000 (бир миллиард икки юз миллион) сўм Касаба уюшмаси федерацияси маблағи ажратилган бўлиб, 150 иш ўрнига мўлжалланган, ҳозирги кунда 80 нафар ишсиз аёллар бандлиги таъминланган, шулардан 32 нафари «Аёллар ва ёшлар дафтари»да турувчи аёллардир.

Мазкур тикув цехи тадбиркор Шахноза Кучкарова томонидан ташкил этилган бўлиб, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариб, ички бозорларни тўлдириш ҳамда қўшни давлатларга экспорт қилишни мақсад қилган.

Print Friendly, PDF & Email