Кўрик танлов ғолиблари тақдирланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2017 йил 20 ноябрдаги 8-108 “с”– сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови тўғрисидаги Низом”, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги 2-06 “с”- сонли Раёсат қарорларига асосан кўрик-танловнинг Тошкент вилоят босқичида “Энг яхши ташкилот”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил”, Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациялари бўйича бир гуруҳ ғолиблар тақдирландилар.

Ҳар бир тармоқ бўйича аниқланган “Энг яхши корхона”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” ва “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси ёш мутахассиси” нинг ҳужжатлари кўрик-танловнинг иккинчи босқичида иштирок этиш учун тегишли тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари комиссияларига тақдим этилилди.

Print Friendly, PDF & Email