Президент Мурожаатномаси тарғиботи

Жорий йилнинг 24 февраль куни Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими мажлислар залида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бекобод шаҳар кенгашига аъзо ташкилот ва муассасаларининг бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Тошкент вилояти бўйича меҳнат меҳнат техник инспектори Ш.Хазраткулов, Тошкент вилоят касаба уюшмалар ташкилотлари бирлашмаси кенгаши масъул ходимлари С.Эрбўтаев, Н.Бектошев, Ф.Нафасовлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва шунга доир бошка ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлардаги янгиликлар тўғрисида семинар йиғилиши ўтказилди.

  Ўтказилган тарғибот ва ташвиқот тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун ва моҳияти тушунтириб ўтилди ҳамда видеоролик намойиш этилди.

    «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» ги қонун ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлардаги янгиликлар, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларин яратиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш, касб касалликларининг олдини олишга доир масалалар бўйича тушунтириш берилди.

Print Friendly, PDF & Email