САЛОМАТЛИК ПОСБОНЛАРИ — ШИФОКОРЛАР!

    2006 йилнинг 12 сентябрида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланиб келинади. Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар замирида шарафли соҳа вакилларининг машаққатли меҳнати ва бурчга садоқати ётади. Бугунги машаққатли короновирусга чалинган аҳолини даволашда жонбозлик кўрсатган тиббиёт ходими халқимиз саломатлигини таъминлаш учун меҳнат қилиб келмоқда. Тиббиёт ходимларининг эзгу мақсад йўлидаги саъй-ҳаракатлари, туну-кун эл ғамида меҳнат қилиши эвазига шифокорлик касбибугун ўзининг юксак мақомига эришди. Аҳолининг унга ишончи, меҳри ва ҳурмати ортди. Ўз ўрнида тиббиёт тизими ходимлари ҳам изланиш, тажриба ва маҳорат орттиришда замон билан ҳамнафас одимлаб бораётир. Янгиланаётган Ўзбекистонда шифокорлик шарафли касбга айланган — шифокорлик соҳасига бугун давлат миқёсида катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Короновирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига  асосан  ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида нишонланиши ҳам соҳа вакиллари меҳнатига билдирилган юксак ҳурмат ва эъзоз ифодасидир. 2020 йил 8 ноябрь “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан юртимиздаги бугунгидай оғир вазиятда касаллик ўчоғида эртаю кеч, сидқидилдан хизмат қилаётган, касбига садоқат ва фидойилик билан ёндашиб, бошқаларга намуна бўлаётган тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан пандемия даврида жонбозлик кўрсатиб, коронавирус инфекцияси билан зарарланган беморлар билан бевосита ишлаётган тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида турли тадбирлар, туризм саёҳатлари ҳамда санаторийларга бепул йўлланмалар бериш орқали саломатликларини мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилмоқда. Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси ҳам бир гуруҳ тиббиёт ходимларини қимматбаҳо совғалар ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан саломатликларини тиклаш учун “Кўҳинур” ва “Умид Гулшани” санаторийси йулланмалари билан бепул тақдирлади ҳамда уларга куч-қувват, бундай машаққатли ва масъулиятли фаолиятларида сабр-тоқат, келгуси ишларида омад ҳамда мустаҳкам соғлик-саломатлик тиладилар.

    Тошкент вилояти касаба уюшмлари ташкилотлари Бирлашмаси ижтимоий суғурта бўлими У.Мирзажанов

Print Friendly, PDF & Email