“Ўзбекистонда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик” мавзусида семинар ўтказилди

2020 йил 8 сентябрь куни  Нурафшон шаҳрида вилоят ҳокимлиги мажлислар  залида “Ўзбекистонда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик” мавзусида семинар ўтказилди.

Ушбу  семинарда Тошкент вилояти ҳокими Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Умаралиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Тошкент вилояти бўйича меҳнат техник инспектори Ш.Ҳазраткулов, Ўзбекистон Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши вакили Л.Турикова, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши вакили Х.Умаров, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси М.Носиров, ҳамда вилоят бошқарма, ташкилот рабарлари, шаҳар ва туман ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, хуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, Халқ депутатлар шаҳар туман Кенгаши депутатлари, мактаб директорлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан республикамизни янада ривожлантириш борасида ҳар бир соҳада кенг қамровли ислохотлар олиб бораётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Сўз исботи билан дегандек: Қишлоқ хўжалик соҳасида  пахта хом-ашёсини йиғиб-теришда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатидан фойдаланмаслик бўйча бир қатор фармон ва қарорлар имзоланди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати томонидан мақулланган  ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майда қабул қилган “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори муҳим аҳамият касб этмоқда.  Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистонда бундан буён болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга тўлиқ йўл қўйилмайди. Бу борадаги давлат органлари ишидаги тизимли камчиликлар бартараф этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига тўлиқ барҳам бериш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар мазмун жиҳатидан янада бойитилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва бошқа қонун ҳужжатларида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлангани, ҳар қандай шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланиш, бирон-бир жазо қўлланиши билан қўрқитган ҳолда ишларни бажаришга мажбурлашни таъқиқловчи нормалар мустаҳкамланганини эътиборга олиб қарорда, барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига тегишли бўлган қуйдаги кўрсатмалар белгилаб берилган ва амалга оширилган.

1) Фуқароларни, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларига чек қўйилган.

2) Фуқароларни, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, талабалар ва таълим муассасалари ўқувчиларини мажбурий жамоат ишларига бевосита ёки билвосита жалб қилган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий интизомий чоралар кўриш йўлга қўйилган.

3) Мажбурий меҳнатдан фойдаланиш бўйича аниқланган ҳар бир ҳолат юзасидан тегишли ахборотни жавобгарлик чораларини қўллаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига зудлик билан етказиш чоралари кўрилмоқда.

Мустақилликка эришган давлатлар орасида биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда Халқаро Меҳнат Ташкилотларнинг 17 та конвенциялари ратификация қилинган. Ушбу, конвенциялар орасида “Болалар меҳнатида энг ёмон шакллари”, “Энг кичик ёшда иш билан таъминлаш борасидаги”, ва “Мажбурий меҳнатни таъқиқлаш”,  “40 соатлик иш ҳафтаси тўғрисида”ги конвенцияларнинг ратификация қилиниши мамлакатда кенг кўламли ислохатларнинг   тобора ортиб бораётганлигининг исботидир.

Ўзбекистонда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўймасликни олдини олиш бўйича вилоятимизда бажарилиши лозим бўлган вазифаларни мазкур семинар йиғилишида белгилаб олинди.

Семинарда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши вакили Л.Турикова “Болалар меҳнатининг оғир шакилларига йўл қўймаслик, ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш (182,138- Конвенциялари) тўғрисида”ги Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши вакили Х.Умаров “Пахта хосилини йиғиб-териб олишда кластер раҳбарлари ва фермер хўжаликлари томонидан меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси ишларини ташкил этиш ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш тўғрисида”ги, Федерация Кенгашининг Тошкент вилояти бўйича меҳнат техник инспектори Ш.Хазраткулов “Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат, Мажбурий меҳнатни тугатиш (29,105- Конвенциялари) тўғрисидаги” маърузалари билан иштирок этдилар.

Семинар бахс- мунозараларга бой ўтди.  Семинар иштирокчиларига зарур тавсиялар  берилиб. Услубий қўлланмалар  тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email