Тиббиёт ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш –касаба уюшмалари назоратида!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги “Короновирус  инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4652-сонли қарорига  асосан тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш  бўйича амалга оширилаётган ишларни жамоатчилик назоратини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Тошкент вилояти бўйича меҳнат техник-инспектори, вилоят бўйича Соғлиқни сақлаш ходимлари масъул такилотчиси, Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими масъул ходимлари томонидан режага мувофиқ ўрганилди. Ишчи гуруҳи томонидан  жойларда аниқланган ноқонуний ҳолат буйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси раҳбарлигида 2020 йилнинг 1 августидаги 01-01-06-сонли  видеоселектор йиғилишидаги белгиланган вазифалардан келиб чиқиб Тошкент вилоятида  Тиббиёт ходимларини ижтимоий қўллаб–қувватлаш масаласида касаба уюшмаларини назоратини кучайтириш масаласида   бир қатор ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда пандемияга қарши курашаётган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши қай даражада амалга оширилаётган ишларни жамоатчилик асосида ўрганиш  ва услубий-амалий ёрдам кўрсатиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилнинг  сентябрь ойида   Пискент тумани ўрганилганда туман тиббиёт бирлашмасидан коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун жами 126 нафар (14 нафар шифокор, 64 нафар ўрта, 48 нафар кичик) тиббиёт ходимлари жалб қилинган.

Тиббиёт ходимларига ойлик лавозим маошларига 6 % миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жами 130 083,9 минг сўм маблағлар тўллаб берилган.

Қуйичирчиқ туман тиббиёт бирлашмасидан коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун жами 37 нафар (6 нафар шифокор, 15 нафар ўрта, 10 нафар кичик, 6 нафар бошқа)тиббиёт ходимлар жалб этилган.

Тиббиёт ходимларига  белгиланган 512 000.1 минг сўм махсус рағбатлантириш (5 млн.сўмдан -25 млн сўмгача) тўловлар тўлаб берилган.

Шунингдек коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун жами 603 нафар ( 71 нафар шифокор, 326 нафар ўрта, 132 нафар кичик, 74 нафар кичик, 3 нафар бошка) тиббиёт ходимлари жалб қилинган.

Тиббиёт ходимларига ойлик лавозим маошларига 6 % миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жами 554 111,5 минг сўм тўлаб берилган. Оққўрғон туман Тиббиёт бирлашмаси бўйича коронавирусга қарши тадбирлари учун жами 176 нафар ( 8 нафар шифокор, 118 нафар ўрта, 47 нафар кичик, 3 нафар бошқа) тиббиёт ходимлари жалб этилган. Ушбу тиббиёт ходимларига ойлик лавозиммаошларига 6% миқдорида ҳар кунлик  қўшимча жами 190 487,7 минг сўм тўловлартўлаб берилган. Тиббиёт бирлашмасидан Коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган ходимларни қўшимча моддий рағбатлантирилишда: — Президент Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиси йиғилишининг 2020 йил 30 апрелдаги 20-сонли баёнига асосан тасдиқланган “Короновирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик Низом талалабларига асосан амалга оширилиши;

— шунингдек ушбу тўловлар бошланғич ташкилотларда жамоа шартномалари ва бошқа локал ҳужжатлар ҳамда меҳнат шартномасига мувофиқ ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки бошқа оқибатлар юзага келиши муносабати билан тўланадиган тўловларни сақлаб қолган ҳолда қўшимча равишда амалга оширилиши белгилаб қуйилиши;

— тиббиёт муассасасида иш бошлашдан олдин, иш вақтида, ишдан кейинги фаолиятни ташкил қилишда 2020 йил 11 майдаги (0372-20-сон СанҚваМ) санитария қоида ва меъёрларига доимий амал қилган ҳолда ташкил этилиши бўйича тушунтириш ишлари ва тавсиялар   берилди.

Print Friendly, PDF & Email