Спорт — соғлом ҳаёт таянчи!

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича  ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни хаётга тадбиқ этиш учун 2018 йилнинг 5 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли фармони қабул қилинди.

Бугунги кунда  жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳолининг кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этиш,  аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш, оммавий спортни, шу жумладан спорт ўйинлари ва қишки спорт турларини қўллаб-қувватлаш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ташкилотлари, объектлари ва иншоотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, улардан максимал даражада ва самарали фойдаланилишини таъминлаш ҳамда 5 ташаббус доирасида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга  кенг жалб этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Касаба уюшмалари тизимида ҳам жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш, аҳоли кенг қатламларини, айниқса аёллар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этишга қаратилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш Концепциясига мувофиқ корхона, ташкилот, муассасалар ва фермер хўжаликларида спорт-соғломлаштириш гуруҳларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятига спортнинг оммавий, миллий турларини, ходимлар гимнастикасини кенг жорий қилиш, турли спорт мусобақаларини  мунтазам ташкил қилиш, меҳнаткашларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, меҳнат самарадорлигини ошириш,  уларнинг касалланиш даражасини пасайтириш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва оммавий спортга  жалб қилиш, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш борасида  ишлар ташкил этилган.

Меҳнат жамоаларида бу ишларни ташкил этиш касаба уюшмалари зиммасига юклатилиб, улар бу ишларни  мутасадди ташкилотлар, тиббиёт сохаси мутахассислари билан биргаликда инсоннинг ўзи ўз саломатлигига масъул эканлигини уларнинг онгига сингдириши ва спорт-соғлом турмуш тарзи уларнинг кундалик ҳаёт тарзига айлантиришига кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб этиш, ходимларни спорт-соғломлаштириш тадбирларига жалб этиш орқали саломатлигини мустаҳкамлаш, оммавий спорт билан мунтазам  шуғулланишлари учун шароит яратиш ишларига алоҳида эътибор қаратилиши, спортнинг оммавийлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, турли соҳа ходимлари ўртасида  спорт тадбирлари “Соғлом турмуш тарзи”,  “Спорт –саломатлик гарови” спартакиадаси, ҳар икки йилда бир маротаба спортнинг 6 та тури бўйича 3 босқичда Спартакиада ва «Соғлом оила» вилоят оилавий спорт мусобақалари ҳамда корхона, ташкилотладаги ишчи-ходимларни ўз саломатликларига маъсуллигини  янада ошириш, касб касалликларини олдини олиш мақсадида “Ходимлар гимнастикаси”ни доимий   ўткизилиши  иш самарадорлигини оширишга ёрдам бермоқда.

Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан режага мувофиқ ўтказилаётган “Ходимлар гимнастикаси” ишчи-ходимларни саломатлигини мустаҳкамлаш, меҳнат самарадорлигини ошириш, иш вақти жараёнида уларнинг иш даражасини тиклашга ёрдам бермоқда.

 

Print Friendly, PDF & Email